OMMAVIY OFERTA

ОММАВИЙ ОФЕРТА акция ўтказиш тўғрисида

Ушбу оммавий оферта (кейинги ўринларда — «Оферта») чекланмаган миқдордаги шахсларга қаратилган бўлиб, OOO “CHANGAN AUTO DISTRIBUTION”, ИНН: 311 461 537, манзил: Тошкент шаҳри, Сергели тумани, ТКАД кўчаси, Юқори Дархон МФЙ (кейинги ўринларда — «Ташкилотчи») томонидан акцияда иштирок этишни таклиф қилишдир.

1. Атама ва таърифлар

1.1. Акция — Ташкилотчи томонидан ўтказиладиган, талабни оширишга қаратилган маркетинг тадбири.

1.2. Иштирокчи — ушбу Оферта шартларини бажарган ҳар қандай ҳуқуққа лаёқатли жисмоний шахс.

1.3. Товар — акция доирасида Ташкилотчи томонидан сотиладиган товарлар.

2. Офертанинг предмети

2.1. Ташкилотчи «Barakali Juma» акциясида иштирок этишни таклиф қилади. Унга кўра Иштирокчига 10 000 000 сўмлик ваучер тақдим этилади. Ваучерни қўшимча ускуналар хариди ёки сервис хизматларига 31.12.2026 й.га қадар ишлатиш мумкин.

2.2. Иштирокчи офертани CHANGAN брендидаги автомобилни харид қилиш орқали акцепт қилади, яъни қабул қилади.

3. Акция шартлари

3.1. Акция муддати: 21.11.2025 йилдан 30.11.2025 йилгача.

3.2. Акцияда иштирок этувчи моделлар: CS55 PLUS, UNI-K, UNI-V, UNI-T.

3.3. Ваучер олиш шарти: харид амалга оширилиши.

3.4. Акция Ташкилотчининг бошқа таклифлари билан қўшиб бўлмайди, агар бунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса.

3.5. Акциядаги товарлар сони чекланган бўлиши мумкин.

4. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

4.1. Иштирокчи акция шартларига риоя этиши шарт.

4.2. Ташкилотчи акция шартларини ўзгартириш ҳуқуқига эга. Бунда янгиланган Оферта changan.uz сайтига жойлаштирилади.

4.3. Ташкилотчи акция шартларини бузган шахсларни иштирокдан чеклаш ҳуқуқига эга.

5. Шахсий маълумотлар

5.1. Иштирокчи ўз шахсий маълумотларининг қайта ишланишига Ташкилотчининг махфийлик сиёсатига мувофиқ розилик беради.

6. Жавобгарликни чеклаш

6.1. Ташкилотчи техник носозликлар ёки учинчи шахслар харакатлари сабабли акцияда иштирок этиш имкони бўлмаган ҳолатлар учун жавобгар эмас.

6.2. Ташкилотчи акция товарларининг ҳар бир филиалда мавжудлигига кафолат бермайди.

7. Якуний қоидалар

7.1. Оферта сайтга жойлаштирилган пайтдан амал қила бошлайди ва акция тугагунга қадар кучда бўлади.

7.2. Офертани акцепт қилиш Иштирокчининг ушбу шартларга тўлиқ розилиги ҳисобланади.

7.3. Ушбу Офертада назарда тутилмаган ҳолатларда амалдаги қонунчилик қоидалари қўлланилади.